1-Iyul, 2023-yil

Кластер саноатини ривожлантириш бўйича япон тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистонлик мутахассислар кластер саноатини ривожлантириш бўйича Япония тажрибасини ўрганиш мақсадида ўқув сафарида бўлиб туришибди. Унда Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Эркин Султонов ҳам иштирок этмоқда.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу ўқув сафари Кунчиқар юрт кластер моделини яратиш ва фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича маърузалар ва суҳбатларни, шунингдек, самарали меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантиришни ўз ичига олади.

Лойиҳадан кўзланган мақсад республика мутахассисларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистонда кластер тизимини яратиш, бошқариш ва ривожлантириш бўйича малакасини оширишдан иборат.

Ўқув сафари жорий йилнинг 16 июлига қадар давом этади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение