11-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорнинг 320,1 миллион сўми ҳокимликдан ундириладиган бўлди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Осиё” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Жамият томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан Жамият фойдасига 320,1 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение