15-Oktabr, 2025-yil

Бугунги кунда Ўзбекистон давлат ва бизнес ўртасида очиқ мулоқот марказига айланмоқда


Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида пойтахтимизда Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми бўлиб ўтади.


Ушбу нуфузли тадбир тадбиркорлар, давлат вакиллари ва халқаро экспертларни бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шаффофликни ошириш ва ишончни мустаҳкамлаш каби муҳим масалалар бўйича муҳокама майдонига бирлаштиради.


Форум — тажриба алмашиш, янги ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда адолатли ва тараққий этган келажак сари биргаликда қадам ташлаш учун ноёб имкониятдир.


Сизни 21 октябрь куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида ўтадиган ушбу муҳим тадбирга таклиф этамиз!


Янги ғоялар туғиладиган, замонавий бизнес стандартлари шаклланадиган ушбу майдоннинг бир қисмига айланинг.


Нуфузли тадбирни ёритиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини ҳамкорликка таклиф этамиз.  (https://t.me/Axborotxizmatirasmiy_bot)

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение