
Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалий ишларини давом эттирмоқда.
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов, Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов ва масъул раҳбарлар Пахтакор туманида фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида 25 нафар тадбиркордан фаолиятида юзага келаётган 20 та масала бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 7 таси жойида ўрганилиб, ўз ечимини топди ва тадбиркорларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Қолган 13 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги сабабли масъулларга йўналтирилди ва уларнинг ижроси Бизнес-омбудсман девони томонидан назоратга олинди.