2-Oktabr, 2025-yil

Сурхондарёда тадбиркорлар билан учрашув: муаммолар жойида ўрганилмоқда


Инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида Бизнес-омбудсман девони раҳбари томонидан Сурхондарё вилоятида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.


Хусусан, Қумқўрғон ва Термиз туманларидаги 6 та корхонада муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Шунингдек, Термиз халқаро савдо марказида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг масалалари тингланди.


Учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Жумладан, каврак ўсимлиги логистикаси ҳамда интенсив балиқчилик соҳасида имтиёзлардан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение