2-Oktabr, 2025-yil

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилояти Риштон туманидаги фермерларга нисбатан туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан босим ўтказилгани ва уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


Мамлакатимизда тадбиркорлик субъекти саналувчи фермер хўжаликларининг эркин фаолият олиб бориши қонун ҳужжатлари билан кафолатланган бўлиб, уларга нисбатан асоссиз тазйиқ ўтказилишига ёки зўравонлик қилинишига йўл қўйилмайди.


Бизнес-омбудсман давлат органларини тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатларни содир этмасликка чақиради. 


Ҳозирда юқорида қайд этилган ҳолат Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение