2-Oktabr, 2025-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга ортиқча тўланган 1 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "Ҳунармандчилик санъати" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ортиқча тўланган қўшимча қиймат солиғини (ҚҚС) жамият ҳисоб рақамига қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Аниқланишича, мазкур муаммо тадбиркорнинг божсиз савдо дўконларига мўлжалланган товарларни сотиши билан боғлиқ бўлган. Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ, бундай товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади. Натижада, ушбу солиқ бўйича ортиқча тўлов юзага келган.


Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан мазкур масала ҳал этилиб, жамиятнинг ҳисоб рақамига 1 млрд сўмдан ортиқ пул маблағи ўтказиб берилди. Шу тариқа, тадбиркорлик субъектининг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унинг қонуний ҳуқуқлари тикланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение