Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани институти ва "Lactalis Central Asia" ХК МЧЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда корхонанинг мамлакатимиздаги фаолиятидаги мавжуд масалалар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, корхона фаолиятини кенгайтириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
"Lactalis Central Asia" ХК МЧЖ қишлоқ хўжалиги фермерлари ва соҳавий мутахассислар учун даромад манбаини яратишда муҳим ўрни алоҳида қайд этилди.
Учрашув бизнес ва давлат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди.