4-Iyun, 2025-yil

ФОТОРЕПОРТАЖ: Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан семинар ўтказилди


Бугун, 4 июнь куни Жиззахда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳамда назорат қилувчи органлар вакиллари иштирок этдилар.


Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармони ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Тадбирда 23 га яқин назорат қилувчи органлардан 300 нафарга яқин ходим қатнашди.

Уларга тадбиркорлик субъектларида текширувларни ўтказиш тартиби ҳамда текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича кенг тушунчалар берилди.









Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение