29-Aprel, 2025-yil

Экология: тадбиркорлик муҳитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

 Бизнес-омбудсман девони томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган, Фарғона ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқармалари фаолиятида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан комплекс ўрганиш ўтказилди. Мазкур ўрганиш натижалари бўйича вазирлик раҳбариятига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тақдимнома киритилди.

 

Ўрганишлар натижасида қайд этилган ҳолатлар:

 

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш тартиби бузилиши;

тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби бузилиши;

хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонунбузилишлар;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонун талабларига риоя қилинмаслик.

 

Жумладан, текширувларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни тизимга киритиш ва муддатларга риоя қилишда кўплаб камчиликлар аниқланган. Мисол учун, Наманганда 17 та текширув рўйхатга олинмаган, Бухорода 72 та мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаган, Фарғонада эса ер участкалари бўйича 181 та хулоса бериш муддати бузилган.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение