
Хабарингиз бор, Президент Фармонига мувофиқ, "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими жорий этилган бўлиб, эндиликда назорат қилувчи органлар томонидан текширув ва профилактика тадбирлари шу тизим натижалари асосида амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларидаги барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ва бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабардор қилинади.
Назорат қилувчи органлар қуйидаги ҳолатларда текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақли:
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари;
аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар).
Эслатма: тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишни ташаббус қилишда, дастлаб назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъектининг амалда фаолият кўрсатаётганлиги ўрганиб чиқилиши лозим.