25-Aprel, 2025-yil

Сурхондарёда экспорт-импорт қилувчи тадбиркорлар муаммолари муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 24 апрель куни “Айритом халқаро савдо маркази”да тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.


Унда Бизнес-омбудсман девони, божхона, солиқ ва карантин ташкилотларининг масъул вакиллари ҳамда вилоятда экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланаётган 40 дан зиёд тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Учрашувнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни эшитиш бўлди.


Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан божхона, солиқ ва карантин соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича 10 дан ортиқ таклифлар билдирилди. Тадбиркорлар ўз фаолиятидаги бюрократик тўсиқлар, расмийлаштириш жараёнларининг мураккаблиги ва бошқа қатор масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение