24-Aprel, 2025-yil

Ҳудудларда тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда


Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳудудларда учрашувлар ташкил этилмоқда.


Хусусан, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Бандихон туманида фаолият юритаётган 14 нафар тадбиркор билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларининг муаммоларини билдирдилар.


 5 та тадбиркорлик субъектининг қурилиш объектларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга кўмак кўрсатилди. Қолган тадбиркорларга эса ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан зарур маслаҳат ва амалий ёрдам берилди.


Бундан ташқари, Бухоро вилоятида Марказий банк бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ҳудуддаги тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида факторинг хизматининг келгусидаги истиқболлари таҳлил қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение