22-Aprel, 2025-yil

Тадбиркорларнинг мажбурий талаблардан хабардорлиги оширилмоқда


Қашқадарё вилоятида “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари учун “Тадбиркорларнинг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.


Ушбу тадбирга Бизнес-омбудсман девони, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари таклиф этилди.


Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармонининг ижроси масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тааллуқли амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган сўнгги ўзгартиришлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение