21-Aprel, 2025-yil

Жиззахда тадбиркорга 82 млн сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор «Тадбиркор виртуал офиси» орқали мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўради. 


Аниқланишича, 2024 йилнинг сентябрь ойида Шароф Рашидов туман ҳокимлигида ташкил этилган ўқув курслари иштирокчиларига 82 млн сўмлик овқат етказиб берган. Масъуллар хизмат ҳақи тўланишини ваъда қилган бўлса-да, шу кунгача тўлов амалга оширилмаган.


Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида Шароф Рашидов туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 82 млн сўм ўтказиб берилди.


Шу каби муаммоли вазиятларда тадбиркорлар Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси (https://business.gov.uz/) ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение