19-Aprel, 2025-yil

Урганчда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди


Урганч туманида Бизнес-омбудсман, солиқ бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан учрашув ташкил этилди.


Учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтирган бир қатор муҳим масалалар, жумладан, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш имкониятлари, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловидан ҳосил бўлган маблағларни қайтариб олиш механизмлари ва товарларни рақамли маркировкалаш жараёни каби муаммолар муҳокама қилинди ва ўз ечимини топди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан фаолият жараёнида юзага келаётган тизимли муаммолар ҳам кўтарилиб, тегишли тартибда қайд этилди ва назоратга олинди.


Маълумот ўрнида, Хоразм вилоятида бугунги кунда 42 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение