15-Aprel, 2025-yil

Андижон вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналари тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди


Жорий йилнинг 14 апрель куни Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти Андижон вилоятидаги кичик ва ёшлар саноат зоналарида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда 20 га яқин фаол тадбиркорлар иштирок этиб, ўзларининг долзарб муаммолари ва ривожланиш режалари ҳақида фикр алмашдилар.


Маъломот ўрнида, Андижон вилоятида бугунги кунда 25 та кичик ва 19 та ёшлар саноат зоналари фаолият юритмоқда. Умумий майдони 312,8 гектарни ташкил этувчи ушбу ҳудудларда 116,7 гектар ерда қиймати 1,4 трлн сўмлик 1008 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 17,7 мингта янги иш ўрни яратилган.


Муҳокамалар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение