4-Aprel, 2025-yil

Тадбиркорга қарийб 1,5 млрд сўмлик қарздорлик ундириб берилди

 Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор «Тадбиркорлар виртуал офиси» орқали мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўради.

 

Мурожаатда тадбиркорнинг Навоий иссиқлик электр станциясига маҳсулот етказиб бергани, бироқ станция томонидан тўловлар кечиктирилаётганлиги баён этилган.

 

Ушбу мурожаат иссиқлик Энергетика вазирлигига йўналтирилиши натижасида тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қарийб 1,5 млрд сўмлик тўлов амалга оширилишига эришилди.

 

Шу каби муаммоли вазиятларда тадбиркорлар Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси (https://business.gov.uz/) ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение