27-Avgust, 2024-yil

Андижонда бизнес вакиллари аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда

Андижон вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бизнес вакиллари ҳам ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар. 


Булоқбоши туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида тумандаги йирик ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.


Бизнес-омбудсман девони ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги иштирокида "Қўҳна булоқ" МЧЖга қарашли трикотаж фабрикасида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни синов тариқасида ишга қабул қилди.


Маълумот учун, вилоятда 109 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мавжуд.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение