1-Iyul, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида ҳокимликдан қарздорлик ундириб берилди

 Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи “Зукко” (номи ўзгартирилган) МЧЖ туман ҳокимлигидан қарздорликни ундириб беришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, 2023 йил 5 декабрь куни туман ҳокимлиги ва туман маънавият бўлими ходимлари томонидан Навоий вилоятида жойлашган МЧЖга қарашли китоб дўконидан қарийб 200 дан зиёд китоблар олиб кетилган ва пули тўлаб берилмаган.

 

Вакил девони ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида олиб кетилган китоблар учун қарздорлик ҳисобга олиниши ва пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение