15 октября 2025 г.

Бизнес-омбудсман девони раҳбари назорат органлари фаолияти ва коррупцияга қарши курашга бағишланган танқидий муҳокамада иштирок этди


Бугун, 15 октябрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президентининг маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан 2025 йил 29 июлдаги топшириқлари ижроси доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.


Видеоселектор тарзида ўтказилган тадбирда назорат инспекциялари фаолиятини самарали ташкил этиш, маиший коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар аҳволи танқидий муҳокама қилинди. Унда Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, назорат идоралари ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари, шунингдек, Бизнес-омбудсман девони раҳбари иштирок этди.


Муҳокамада, хусусан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятида тизимли муаммолар ва коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение