Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, вазирлик ва қўмиталар вакиллари, шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари иштирок этдилар.
Қарийб 100 нафарга яқин тадбиркор қатнашган ушбу тадбирда бизнес вакиллари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммо ва тўсиқлар ҳамда фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифларни очиқ баён этдилар.
Мулоқот давомида келиб тушган 40 дан зиёд мурожаатлар мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбиркорларнинг аксарият муаммолари жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ҳар бир иштирокчининг таклифига алоҳида эътибор қаратилди.