
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган тадбиркор ижара шартномаси асосида олган кўчмас мулкдан фойдаланишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Аниқланишича, якка тартибдаги тадбиркор 2025 йил 24 январдаги аукцион савдоси натижасида Ғиждувон туманидаги умумтаълим мактаби ошхонасидан 3 йилга ижара ҳуқуқини қўлга киритган ва бу бўйича баённома расмийлаштирилган. Аммо аукцион орқали ижарага олинган кўчмас мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳамда ижара тўлови муддати ва тартиби белгиланмаганлиги сабабли тадбиркор мактаб ҳудудига киритилмаган.
Бизнес-омбудсман девони ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тадбиркорнинг кўчмас мулкдан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиши таъминланди.