29 апреля 2025 г.

Ҳудудларда тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда

 Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан республика ҳудудларида тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ва қабуллар ташкил этилмоқда. Мақсад – тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўришдан иборатдир.

 

Жумладан, Андижон вилоятида Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнидаги сертификатлаштириш, юк ташиш хизматлари билан боғлиқ муаммолар ва соҳа ривожига қаратилган таклифлар тингланди. Шунингдек, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар билан онлайн форматда учрашув ташкил этилиб, соҳани такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида агросаноат мажмуи устидан назорат қилувчи инспекция ходимлари учун семинарлар ташкил этилди. Семинарларда Бизнес-омбудсман девони вакиллари Фармоннинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб бердилар. Бундан ташқари, тадбиркорлар билан шахсий қабуллар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди ва жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса "Тадбиркор виртуал офиси”га киритилиб, ижроси алоҳида назоратга олинмоқда.

 

Шунингдек, Транспорт назорат инспекцияси ва Бизнес-омбудсман девони ҳамкорлигида йўловчи ташувчи тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди. Андижон шаҳри ва туманларида фаолият юритаётган 40 нафар тадбиркор билан ўтказилган учрашувда улар ўзларининг муаммолари, шунингдек, соҳа ривожи учун таклифларини билдирдилар.

 

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам тадбиркорлар учун муҳим майдон бўлди. Унда Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси, Бизнес-омбудсман девони, Учтепа туман ҳокимлиги ва туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар. Йиғилишда тадбиркорлар ўзларининг долзарб муаммолари ва таклифлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қабул очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтиб, тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган турли соҳаларга оид муаммолар, шунингдек, ривожланишга қаратилган талаб ва таклифларини билдирдилар.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение