Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ишбилармон аукционда ютиб олган ер майдонини ўлчашда амалий ёрдам сўраб «Тадбиркор виртуал офиси» орқали мурожаат қилди.
Аниқланишича, ишбилармон тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш учун 42 сотих ер майдонини аукционда ютиб олган. Лекин тегишли
мутасаддилар томонидан ўлчаб берилмагани натижасида тадбиркорлик фаолиятини
бошлай олмаган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан Сирдарё вилояти
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси мутахассислари ҳамда Кадастр
палатаси Боёвут туман бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари
олиб борилди.
Мазкур ўрганиш натижасида тадбиркор томонидан
"E-auksion" савдоси орқали сотиб олинган 42 сотих ер майдони
мутахассислар томонидан тўлиқ ўлчаб берилди ва мурожаат ижобий ҳал этилди.