14 марта 2025 г.

Сирдарёда аҳоли турмуш фаровонлиги учун янги имкониятлар яратилмоқда

 

Мамлакатимизда ҳар бир ҳудудда аҳолининг кундалик ҳаётини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш ва янги имкониятлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Сирдарё вилоятида бу борадаги ишлар алоҳида эътибор билан олиб борилмоқда.

 

Жумладан, бугун, 14 март куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари Мирзаобод туманидаги Янгиҳаёт ва Мирзаулуғбек маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашдилар. Мулоқотлар давомида маҳалла аҳолисининг турмуш шароитлари, тадбиркорлик шарт-шароитлари, ижтимоий инфратузилма ҳолати, шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммолар ва таклифлар муҳокама этилди.

 

Учрашув давомида ходимлар томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилди. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение