May 24, 2025

Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди


Хоразм вилоятида Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси ва Микрокредитбанк вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.


Мазкур мулоқотлар долзарб масалаларга ечим топишга қаратилди. Уларда шаҳар ва туманлардан келган 50 га яқин тадбиркорнинг таклифлари ва фаолиятини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.


Мулоқотлар давомида электр тармоқлари, кадастр, янги бизнес лойиҳаларни молиялаштириш, кредит тўловлари каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.


Учрашувлар якунида мавжуд муаммолар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.





Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение