April 29, 2025

Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди

 Ҳукумат қарори (263-сон, 28.04.2025 й.) билан “Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.

 

Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.

 

Миллий каталог қуйидаги ҳолатларда ва мақсадларда ишлатилади:

 

электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда;

онлайн-НКТ чекларида;

божхона юк декларациясини тўлдиришда (божхона чегарасидан биринчи марта олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно);

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

 

Миллий каталогдан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги “tasnif.soliq.uz” расмий веб-сайти орқали фойдаланилади.

 

Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларига бириктирилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение