
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор асоссиз ҳисобланган қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, суднинг қонуний кучга кирган қарорига қарамасдан, жами 349,4 млн сўмлик асоссиз қарздорлик юзага келган.
Бизнес-омбудсман девони ва Давлат солиқ қўмитасининг масъул ходимлари ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб бордилар. Натижада 349,4 млн сўм тадбиркорнинг ҳисоб варағидан олиб ташланиб, юзага келган қарздорлик бекор қилиниши таъминланди.