
Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Баҳодир” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси раҳбари ортиқча тўланган солиқ тўловларини қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркорга тегишли бўлган турар жой объекти 2023 йил 19 октябрда нотурар жойга айлантирилиб, янги кадастр рақами берилган. Бироқ турар жойнинг эски кадастр рақами электрон тизимдан ўчирилмаганлиги сабабли, бир объект учун ҳам турар, ҳам нотурар жойга жами 25,7 млн сўм ҳисобланган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида мазкур хатолик бартараф этилди, ортиқча тўланган солиқ тўловлари тадбиркорга қайтариб берилди, шунингдек, ходимларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўрилди.