March 20, 2025

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича янги имкониятлар яратилади

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (14.03.2025 йилдаги ПҚ-103-сон) қарорига  мувофиқ, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

 

2025 йил 1 майдан бошлаб "Hamroh" дастури доирасида "яшил лойиҳалар" ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширган, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар "устоз" тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратилади.

 

Ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

 

Аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан кафиллик тақдим этилади.

 

2025 йил 1 июлга қадар "Лойиҳалар фабрикаси" платформаси негизида "Тадбиркор аёллар" платформаси ишга туширилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение