Jan. 29, 2025

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди – фоторепортаж

 

Бугун, 29 январь куни Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва янги таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Учрашувда Бош вазир ўринбосари – Ҳукумат комиссияси раиси Жамшид Ходжаев, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарход Эрманов иштирок этиб, тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.  Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар, жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқлар, экспорт фаолиятидаги муаммолар, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликдаги қийинчиликлар ва бошқа долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан тезкор чоралар кўриш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.  Муаммоли масалаларни ҳал этиш учун масъул ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бориш белгилаб олинди.








Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение